Навоий ва Самарқандда “Ипотека-банк” филиали ходимлари коронавирусга чалингани ростми?
Жамият
−
29 Май 2020
8966Ижтимоий тармоқларда “Ипотека-банк” АТИБнинг Навоий ва Самарқанд филиалларида ходимларнинг коронавирус билан касалланиш бўйича ҳолатлар аниқланганлиги бўйича хабарлар тарқалди.
“Ипотека-банк” бу хабарлар асоссиз экани ва банк филиалида бундай ҳолатлар кузатилмаганини маълум қилди.
“Банк тўғрисида асосланмаган маълумотлар тарқатаётган каналлар ҳақида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишга мажбур бўламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “Ипотека-банк”нинг бош офисида ишловчи ходимда коронавирус инфекцияси аниқланганди. Шундан сўнг бош офисда ишловчи барча ходимлар коронавирусга тест топширганди.
LiveБарчаси