Навальний СИЗОдан колонияга кўчирилди
Олам
−
26 Февраль 2021
4693Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний тергов ҳибсхонасидан колонияга кўчирилди. Бу ҳақда Россия Федераль жазони ижро этиш хизмати директори Александр Калашников маълум қилди.
"Суд қарори билан у ҳозир бўлиши керак бўлган жойдан чиқиб кетди. Ҳаммаси қонун ва амалдаги қонунчилик доирасида амалга оширилди", деган Калашников.
Унинг қўшимча қилишича, Навальнийнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид йўқ, маҳкум "мутлақо нормал шароитда" сақланади.
Навальнийнинг қайси колонияга олиб кетилганига эса аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ, Алексей Навальний “Матросская Тишина” ҳибсхонасидан олиб кетилгани ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, Навальний 17 январь куни Германиядан келганидан кейин дарҳол ҳибсга олинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь