Навальний 13 йилга қамалиши мумкин

Олам

image

Россияда давлат айбловиси мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийни фирибгарлик ва судни ҳақорат қилганликда айблаб, 13 йил қамоқ ва 1,2 миллион рубль миқдорида жаримага ҳукм қилишни сўради. Бу ҳақда “Новая газета” хабар берди.

“Медиазона”нинг аниқлик киритишича, прокуратура вакили Надежда Тихонова Навалнийга 10 йил қамоқ жазоси беришни сўраган, бироқ аввалги ҳукмларни инобатга олиб, уни 13 йилга озодликдан маҳрум этишни таклиф қилган.

Навалнийга нисбатан янги жиноий иш бўйича суд 15 февраль куни бошланган. Суд Навальний “Ив Роше” иши бўйича синов муддатини ҳақиқий жазо билан алмаштирганидан кейин жазо ўтаётган Владимир вилояти, Покров шаҳридаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида ўтказилмоқда.

Айблов гувоҳларидан бири, Коррупцияга қарши кураш фондининг собиқ ходими Фёдор Горожанко судда Навалнийга қарши кўрсатма беришдан бош тортган ва суд жараёнини “бемаъни ва уюштирилган” деб атаган. Шундан сўнг Горожанко Россияни тарк этган.

РИА Новостига кўра, фирибгарлик бўйича иш бир йилдан кўпроқ вақт олдин қўзғатилган. Тергов маълумотларига кўра, Навалний Коррупцияга қарши кураш фондига берилган пулнинг бир қисмини шахсий эҳтиёжлари учун ўғирлаб кетган ва сарфлаган.

Худди шу ишнинг иккинчи эпизоди Навальнийнинг Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Игнат Артеменкога туҳмат қилгани учун ҳукм қилган судья Вера Акимовани ҳақорат қилиш билан боғлиқ. Туҳмат бўйича суд жараёни натижасида Навальний 850 минг рубль миқдорида жаримага тортилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Алексей Навальний

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made