Навальная дунёдаги энг нуфузли 100 киши рўйхатига киритилди
Олам
−
18 Апрель
5758Американинг “Time” журнали колонияда вафот этган Алексей Навальнийнинг беваси Юлия Навальнаяни дунёдаги энг нуфузли 100 киши рўйхатига киритди. Нашр Навальная билан суҳбатни чоп этди. Бу икки ой аввал турмуш ўртоғи вафот этганидан кейин Юлия Навалная билан биринчи катта интервью бўлди.
АҚШ вице-президенти Камола Ҳаррис журнал учун Навальная ҳақида мақола ёзди. Ҳаррисга кўра, Навальная "эрининг адолат ва қонун устуворлиги учун курашини давом эттиришга ваъда бериб, коррупцияга қарши курашаётганларга ва эркин, демократик Россия учун яна бир бор умид бахш этади". АҚШ вице-президенти Қўшма Штатлар "уни, шунингдек, эркинлик ва демократия учун курашаётган барчани қўллаб-қувватлашини" таъкидлади.
Навальнаянинг сўзларига кўра, у охирги марта эри билан Россиянинг Украинага бостириб киришидан бир неча кун олдин, 2022 йилнинг февраль ойида учрашган. Ўша пайтда Навальний аллақачон қамоқда эди. Уруш бошлангандан сўнг, эр-хотин фақат телефонда гаплашиши мумкин эди ва Навальний жуда камдан-кам ҳолларда бунга рухсат олган. Юлия Навальнаянинг айтишича, у эрининг эҳтимолий алмашинуви масаласи муҳокама қилинаётганини билган, бироқ эҳтимолий музокаралар ҳақида тафсилотларга эга бўлмаган.
У, шунингдек, эртами-кечми Алексей Навальнийнинг ўлимининг аниқ ҳолатлари маълум бўлишига ишонч билдирди. Юлиянинг ўзи Навальнийнинг ҳамкорлари томонидан илгари сурилган, у Владимир Путиннинг бевосита буйруғи билан ўлдирилгани ҳақидаги версияга ишонади.