НАТОнинг сувости кемаларига қарши уруш машқлари бошланди
Олам
−
08 Ноябрь 2025 3915 2 дақиқа
НАТОнинг сувости кемаларига қарши ҳарбий денгиз машқлари Болтиқ денгизида бошланди ва 14 ноябргача давом этади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Мерлин номи билан машҳур бўлган манёврлар Швеция ҳарбий-денгиз кучлари бошчилигида қирғоқ бўйлаб ва қиролликнинг ҳудудий сувларида ўтказилмоқда.
Швеция Қуролли кучлари маълумотларига кўра, Болтиқ денгизининг нотекис денгиз туби сувости кемалари учун кўплаб яширин жойларни таъминлайди ва бу минтақани сувости кемаларига қарши операциялар учун айниқса қийин вазиятга қўяди. Швеция ҳарбий-денгиз кучлари ушбу шартларга мослаштирилган сувости кемаларини аниқлаш ва қарши чораларни ишлаб чиққанини даъво қилмоқда.
Машғулотларда НАТОнинг Доимий денгиз гуруҳи 1 кемалари, Швеция корветлари, фрегатлари, ёрдамчи кемалари, шунингдек, Швеция ва Германия ҳарбий-денгиз кучларининг сувости кемалари ҳамда ҳарбий вертолётлар иштирок этмоқда.
Мерлин машқлари кетма-кет иккинчи йил ўтказилмоқда ва 2026 йилдан бошлаб НАТОнинг минтақадаги мунтазам машғулотларига айланади.
Альянснинг Шарқий Европада ҳарбий иштироки кучайиб бораётган бир пайтда, Москва Россиянинг ғарбий чегаралари яқинида НАТОнинг мисли кўрилмаган фаоллиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Кремль Россия ҳеч қандай таҳдид солмаслигини, бироқ унинг манфаатлари учун хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳаракатларни эътиборсиз қолдирмаслигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев мамлакат армиясини НАТО стандартлари бўйича тайёрлаш ҳақида баёнот берди.
Live
БарчасиСурияда КИП қўмондони ўлдириб кетилди
21 Январь