НАТОнинг Белгороддаги ҳужумларга алоқаси йўқ – Столтенберг

Олам

image

Кеча, 15 июнь куни Украина Қуролли Кучлари Белгород вилоятининг Шебекинский туманига қарата 19 марта снарядлар билан зарба берди. Бу ҳақда вилоят губернатори Вячеслав Гладков ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

Воқеалар фонида НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг альянснинг Белгород вилоятидаги саботаж ва разведка гуруҳлари ҳужумларида иштирок этмаслигини ва Украина Қуролли Кучларининг Россияга қарши ҳужумга ўтишини маъқулламаслигини айтиб ўтди. 

Шунингдек, Бош котиб альянс давлатлари Киевни қўллаб-қувватлаб, Украинага ўз ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам беришини ва НАТОга аъзо давлатларнинг ўзлари Украина билан қурол етказиб бериш муддати бўйича музокара олиб бориши кераклигини қайд этди.

“Аммо улар [альянсга аъзо давлатлар] қурол-яроғ етказиб бериш Украина ҳудудини озод қилишга қаратилганини бир неча бор очиқ айтган”, дея таъкидлади Столтенберг.

Украина Президенти Владимир Зеленский “The Wall Street Journal”га берган интервьюсида бир қатор НАТО давлатлари Россиядан қўрқиб, Украинани иттифоққа қўшишни истамаётганини айтиб ўтганди.

Аввалроқ Столтенберг можаро пайтида Украинанинг альянсга киришини истисно қилган, бироқ Киев учун иттифоқ эшиклари очиқлигини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, блокнинг барча аъзолари ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин Украинани НАТОга қабул қилишга тайёр. 11-12 июль кунлари Вильнюсда бўлиб ўтадиган саммитда барча иттифоқчилар Украина альянсга аъзо бўлишига рози бўлишига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг НАТО-Украина комиссиясининг йиғилишида альянс давлатларини Каховка ГЭСи тўғонининг бузилиши оқибатида юзага келган экологик офат туфайли Киевга шошилинч гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирганди. Шунингдек, Украина Қуролли Кучлари бир кун ичида Белгород вилоятини 500 мартадан ортиқ ўққа тутганди. Белгород губернатори Вячеслав Гладков Шебекинский туманида 460 дона турли хил ўқ-дорилар отилган, учувчисиз самолётлардан 26 та портловчи мослама ташланганини таъкидлаган эди.

Иброҳимжон Ғаффоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

НАТО Украина Белгород

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг