НАТОга аъзолик Швеция учун қуруқ орзу бўлиб қолаверади – Анқара
Олам
−
03 Июль 2023
7741Швециянинг НАТОга кириши Анқара талабларини бажаришдан бош тортаётган Стокгольмнинг амалга ошмай қолган орзусидир. Бу ҳақда бугун, 3 июль куни чоп этилган “Milliyet” газетасига берган интервьюсида Туркия парламенти спикери Нуман Куртулмуш айтди.
"[Туркия, Швеция ва Финляндия ўртасида] уч томонлама келишув мавжуд. Улар провокацион ҳаракатларга қила туриб, НАТОга аъзо бўлиш учун рухсат сўрашади. Кечирасиз, лекин Туркия гапига жавоб берадиган давлат. У нима деса, нимани ваъда қилса, бажаради, лекин биз ҳам рақибларимиз ўз сўзида туришини истаймиз. Ўз ваъдаларини бажармаётган Швеция учун НАТОга аъзо бўлишни кутиш шунчаки орзу”, деб таъкидлади парламент раиси.
Куртулмуш, террор ташкилотларини қўллаб-қувватлаган ва бошпана берган Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш истаги билан боғлиқ ҳолда Туркия кучли босим остида эканини қайд этди.
“Туркия эса, ўзи талаб қилгани амалга ошмагунча, бу мавзуда қадам ташламайди”, дейди у.
Ўтган йилнинг 28 июнь куни Мадридда НАТО саммити бошланишидан олдин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, ўша пайтдаги Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон, Финляндия Президенти Саули Ниинистё ва НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ўртасида музокаралар бўлиб ўтган эди. Меморандум имзоланди, бу ўзига хос йўл харитаси бўлиб, Стокгольм ва Хельсинкига НАТОга кириш имконини берди. 31 март куни Туркия парламенти Финляндиянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни тасдиқлади, мамлакат 4 апрелда альянсга аъзо бўлди. Шу билан бирга, у Стокгольмдан терроризмга қарши кураш бўйича Мадрид меморандумининг барча бандларини бажаришини талаб қилиб, Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни маъқулламади.
Анқара Стокгольмни Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси тарафдорларининг Швецияда давом этаётган ҳаракатлари ҳамда Қуръонни ёқиш ҳаракатлари учун қаттиқ танқид қилмоқда.
LiveБарчаси