НАТО ва АҚШ 2008 йилги дарсдан сабоқ олмади – Медведев
Олам
−
22 Февраль 2022
23583НАТО ва АҚШ Россия Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олиш билан уларга ўргатган дарсдан сабоқ олмаган. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев журналистларга Донбасс республикалари бўйича қабул қилинган қарорларни шарҳлаш пайтида айтди.
“2008 йилда мен Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олиш бўйича қийин қарор қабул қилишимга тўғри келди. Россия ҳарбий куч ва сиёсий иродадан фойдаланиб, юз минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди. Бу билан НАТО, АҚШ, Россия фуқароларига қарши тажовузкор ниятда бўлган ҳар бир кишига сабоқ берди. Аммо НАТО буни яхши қабул қилмади ва альянснинг потенциал аъзолари доирасини кенгайтириб, Россия чегараларига сурбетларча яқинлашишда давом этди”, деган у.
Медведевга кўра, Ғарб Киевга Минск келишувларини бузишда ёрдам берди.
“Донецк ва Луганскга қарши уруш қоидасиз давом этаётган эди. Одамлар доимий репрессияларга учраган. Уларни уйларига ўқ узилган, улар абадий қўрқувда яшашга мажбурланган, бомбалардан ертўлаларда яширинган”, дея қўшимча қилган Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Маълумот ўрнида, 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармонни имзолаш маросимида ЛХР ва ДХР раҳбарлари ҳам иштирок этди.
LiveБарчаси