НАТО “Совуқ уруш” маҳсули бўлиб, ўз ваҳшийликлари билан машҳур – Хитой
Олам
−
12 Июль 2023
6587Хитой ўз суверенитети ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга қарор қилгани сабабли, НАТОнинг ўз манфаатларига зарар келтирувчи ҳар қандай ҳаракатларини қатъий рад этади. Бу ҳақда Хитойнинг Европа Иттифоқидаги дипломатик ваколатхонасидаги манбасига таяниб, РИА Новости хабар берди.
Дипломатик миссияга кўра, НАТО "Совуқ уруш" маҳсули бўлиб, “ўз ваҳшийликлари билан машҳур”.
“Биз НАТОнинг Осиё-Тинч океани минтақаси томон кенгайишига қаршимиз. Хитойнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказувчи ҳар қандай ҳаракат қатъий рад этилади”, дейилади ваколатхона баёнотида.
Қайд этилишича, халқаро хавфсизлик соҳасидаги вазиятнинг муттасил ёмонлашуви фонида НАТО минтақавий ҳарбий блок сифатида ўз масъулияти ҳақида ўйлаш ўрнига бошқа давлатларни кўр-кўрона айбламоқда.
“Хитой НАТОни замон тенденциясига амал қилишга, халқаро ҳамжамиятнинг тинчлик, тараққиёт ва ҳамкорликка бўлган адолатли даъватига қулоқ солишга, унинг нотўғри тасаввурлари ва сиёсатини тўғрилашга, дунё тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашда конструктив ролини бажаришга чақиради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 июль куни Литва пойтахти Вильнюсда бўлиб ўтган НАТО саммитида альянсга аъзо давлатлар Хитойнинг “таҳдидли хатти-ҳаракати”дан ўзларини ҳимоя қилиш учун ҳамкорлик қилишга келишиб олганди.
Қайд этиш жоизки, 2022 йилнинг 29-30 июнь кунлари Мадридда бўлиб ўтган НАТО саммитида альянс Россия ва Хитой ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишини НАТО қадриятларига зид деб ҳисоблаганди.
Альянс Хитойни глобал логистика ва иқтисодиётни назорат қилиш орқали ўрнатилган дунё тартибини бузишга интилаётганини таъкидламоқда.
Мадрид саммитида қабул қилинган стратегик концепцияга мувофиқ, Москва ташкилот ҳамкорлари қаторидан чиқарилди, блок Хитойга қарши туриш, Осиё-Тинч океани минтақаси ва постсовет ҳудудида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ўзининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ниятидалигини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь