НАТО Россия референдумларини тан олмайди – Столтенберг

Олам

image

НАТО Украинадаги референдум натижаларини тан олмайди. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси Бош котиби Йенс Столтенберг сўз очди. Бу ҳақда у Twitter'даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

“Мен ҳозиргина Президент Зеленский билан гаплашдим. Биз НАТО иттифоқчилари Украина суверенитети ва ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қатъий қўллаб-қувватлашини аниқ айтдик. Россия томонидан ўтказилган сохта референдумлар қонунийликка эга эмас ва халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Бу ерлар – Украинадир”, деб ёзган Столтенберг.

Шунингдек, НАТО Бош котиби бугун Украинадаги вазият бўйича миллий қурол директорларини фавқулодда йиғилиш ўтказди ва унда у альянс давлатларини имкон қадар тезроқ қурол захираларини тўлдиришга чақирган. 

“НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг сешанба куни НАТО штаб-квартирасида Миллий қурол-яроғ бўйича директорлар конференциясининг навбатдан ташқари йиғилишини чақирди”, дейилади альянс баёнотида. 

Учрашув Украинадаги жанговар ҳаракатлар оқибатларига, жумладан, иттифоқчилар салоҳияти ва ўқ-дорилар захирасига бағишланган.

“Бош котиб иттифоқчиларни имкон қадар тезроқ таъминотни давом эттиришга чақирди”, дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Столтенбергнинг сўзларига кўра, захиралар Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ёрдам беради. 

“НАТО арсеналларининг кўпайиши бизга Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишимизга имкон беради. Биз НАТО иттифоқчилари сифатида ва саноат билан биргаликда ўқ-дориларимиз захирасини тўлдиришда ва Украинага зарурий ёрдам кўрсатишда давом этишимиз керак”, дейди у. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 27 сентябрь куни тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия таркибига қўшилиш бўйича референдумларда овоз бериш якунланди. 

Россия Федерациясидаги сайтлардан олинган натижалар

Баённомаларнинг 22,48% дан ортиғи кўриб чиқилгандан сўнг ДХРнинг Россияга қўшилиши 98,35% томонидан қўллаб-қувватланган. 

Баённомаларнинг 21,11 фоизини қайта ишлаш натижасида ЛХРнинг Россияга қўшилиши 97,83 фоиз томонидан қўллаб-қувватланган. 

Баённомаларнинг 60 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра Запорожье вилоятининг Россия Федерациясига кириши 97,75 фоиз томонидан қўллаб-қувватланган. 

Баённомаларнинг 61 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, Херсон вилоятининг Россия Федерацияси таркибига кириши 96,44 фоиз қўллаб-қувватлаган. 

Сайловчилар сони ва майдондан олинган натижалар

Херсонда овозларни санаш аллақачон бошланган ва ДХРда сайлов участкалари ёпилган. 

Херсон вилоятида ўтказилган референдумда 11,62 фоиз овозни санаб чиқиш натижаларига кўра, 87,42 фоизи Россия Федерацияси таркибига киришни ёқлаган. 

Запорожье вилоятида референдумда овоз берганларнинг 92,04 фоизи протоколларнинг 3 фоизини қайта ишлагандан сўнг унинг Россияга киришини қўллаб-қувватлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Йенс Столтенберг Референдум

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг