НАТО Россия чегараларида ўз мавжудлигини оширишда давом этади – Рютте
Олам
−
18 Октябрь
2840НАТО Украинани қўллаб-қувватлаш ва ўз захираларини тўлдириш учун Россия чегараларида ўзининг ҳарбий иштирокини кўпайтириш, қурол ишлаб чиқариш ва сотиб олишни давом эттиради. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Марк Рютте НАТО Мудофаа вазирлари йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Биз Украинани таъминлаш ва омборларимизни тўлдириш учун ҳарбий ишлаб чиқаришни тез суръатда оширамиз”, деди у.
Рютте, шунингдек, альянс “шарқий қанотдаги мавжудлигини оширишда” ва янги қуроллар, биринчи навбатда, ҳаво мудофааси, артиллерия тизимлари ва 5-авлод зарба берувчи самолётларни сотиб олишда давом этишини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Брюсселдаги йиғилишда НАТО давлатлари НАТО қуролларини стандартлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш, шунингдек, альянснинг “инновацион ҳарбий салоҳияти учун умумий стандартлар”ни, жумладан, учувчисиз тизимларни ишлаб чиқишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ НАТО альянси Мудофаа вазирлари а Москвага бўлган муносабатларни қайта кўриб чиқишни бошлаши хабар қилинганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси