НАТО Россия билан урушга тобора яқинлашмоқда – Орбан
Олам
−
01 Июнь
8956НАТО Россия билан урушга тобора яқинлашиб боряпти. Бу фикрни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан “Kossuth” радиостанциясининг эрталабки дастурида сўз очди.
Орбаннинг айтишича, у ҳар ҳафта Европа Иттифоқи ва НАТО ҳарбий ҳаракатларга тайёрланаётганининг янги белгиларини кўряпти. Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, "урушга кириш бир қадамда бўлмайди".
"Уч босқич бор: муҳокама, тайёргарлик ва ҳалокат. Ҳозир биз муҳокамани якунлаяпмиз ва тайёргарлик босқичидамиз. Биз ҳалокатдан дюйм узоқдамиз", дейди у.
Орбаннинг фикрича, ўтган ҳафтада Европанинг Украина можаросига тобора кўпроқ жалб қилинаётганини ва “урушга яқинроқ” қолганини кўрсатадиган камида иккита воқеа содир бўлган. Биринчидан, у украиналик аскарларни ўқитиш учун "Франция ва Украина ўртасида француз ҳарбий инструкторларининг Украинага боришига рухсат бериш бўйича музокаралар олиб борилаётганини" таъкидлади.
"Агар французлар бунга рози бўлса, бу ЕИ ва НАТО давлатларининг можародаги иштирокининг янги даражасига айланади", деб ҳисоблайди Бош вазир.
Иккинчидан, Россия ҳудуди ичидаги нишонларга зарба бериш учун Ғарб қуролларидан фойдаланиш имконияти муҳокама қилинмоқда.
“Ғарб томонидан етказиб берилган қуроллар нафақат мудофаа, балки ҳужум учун ҳам қўлланилиши керак, деганлар тобора кўпайиб бормоқда. НАТОсиз Украина Россия ҳудудини ўққа тута олмас эди, лекин энди у бундай қила олади ва шу тариқа биз урушга қўшилиш жараёнида яна бир қадам ташламоқдамиз”, дейди Орбан.
Унинг фикрича, можаронинг кучайиши Украина ва Ғарбнинг ҳамон уни ютиб олишни исташи сабаб бўлмоқда.
“Украина Россияни мағлуб эта олади деб ўйлайди ва Ғарб давлатлари ўзларини Марказий ва Шарқий Европанинг фронтдаги давлатларига қараганда хавфсизроқ ҳис қилмоқда. Улар биздан бошқача йўл тутишларининг энг муҳим сабаби шу. Улар Россияни мағлуб этишни, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳарбий муваффақиятга эришмоқчи”, дея тушунтирди Орбан.
У ҳукумат Венгриянинг Украинадаги қуролли можарога тортилишининг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилиш ниятида эканлигини тасдиқлади.
"Бу бизнинг урушимиз эмас ва венгерлар бундан азият чекмаслиги керак. НАТО кучли мудофаа иттифоқи бўлиб, бошқа урушга аралашиш учун эмас, балки аъзо давлатларни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган ", дейди Орбан.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Вашингтон Киевга Россиядаги нишонларга зарба беришга яширинча рухсат бергани хабар қилинганди. Бироқ, “Politico” нашрида келтирилишича, рухсат Россия Федерацияси томонидан ҳужумларга дучор бўлган Харьков вилояти билан чегарадаги ҳудудларга тегишли ҳисобланади.
Кеча, 31 май куни Германия ҳам Украинага ўзи берган қуроллардан Россияга зарба беришда фойдаланишга рухсат берганди.
Дания Ташқи ишлар вазири Ларс Локке Расмуссен Украина оладиган F-16 қирувчи самолётларидан Россия ичидаги ҳарбий нишонларга зарба бериш учун фойдаланиши мумкинлигини айтди.
Ҳабиб Жўрабоев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь