Натижадан қониқмадик – “Адолат” СДП раиси
Интервью
−
23 Декабрь 2019
12357“Адолат” социал-демократик партияси сайловолди кампания юритиш борасида юқори натижаларни эгаллаганига қарамасдан, сайловда парламентда бор-йўғи 21 та ўринни эгаллаб, умумий рейтингда ЎзЛиДеп ва “Миллий тикланиш”дан ортда қолди. QALAMPIR.UZ “Адолат” партияси лидери Наримон Умаров билан сайлов натижалари ҳақида суҳбатлашди.
“Бу энди халқнинг иродаси, танлови. Биз уни ҳурмат қиламиз. Албатта, биз (натижадан) қониқмадик. Бу дегани биз қўлимизни пастга туширмаймиз. Фақат олға кетамиз. 22та ўрин учун курашамиз. Иккинчидан бизнинг ғояларимиз жуда зўр. Булар халқнинг ичидан чиққан фикрлардир. Биз энг зўр депутатлик корпусини яратганмиз. Кучли, профессионал депутатлар. Уларнинг кўплари 5-10 йилдан бери ишлаб келмоқда. Уларга яна қайтадан ишонч билдирилиб сайланганлари бор. Биз сон жиҳатидан бўлмаса ҳам, сифат жиҳатидан қонунчилик палатасида, вилоят, шаҳар ва туман кенгашларида ўзимизнинг депутатлар гуруҳимизни туздик.
Биз олдимизга режалар қўйдик. Айниқса, фарзандларимиз олий маълумотли бўлиши, суд тизимини ислоҳ қилиш, қолаверса, тиббиёт бўйича бир қатор қонунларни, албатта, жорий қиламиз. Бунга иккиланмасдан халқимизга айтамизки, албатта, биз берилган ваъдаларни бажаришга ҳаракат қиламиз”, дея таъкидлади Наримон Умаров.
Сиёсий партия раҳбари шунингдек кадрлар масаласига ҳам тўхталди.
“Бизда кадрлар сифати жуда яхши. Биз албатта матбуот хизматини кўпайтиришимиз керак. Албатта, 25-30 депутат бўлишига эришсак, маблағимиз ошади. Халқ билан мулоқотни кучайтиришимиз керак. Партиянинг ғоялари зўр, лекин халққа етказиб бериш ҳали етарли эмас. Ўйлайманки, буни биз амалга оширамиз. Сайловдан сўнг, буни оддий тизимли ҳал қиламиз.
Бизга яхши кадрлар келсин. Қанчалик партияга хайрихоҳ, қанчалик фаолиятни билиши бўйича комиссиямиздан ўтади. Бизда журналистлар, иқтисодчилар бор. Мен ўзим эколог бўлиб келдим. Бу дегани эшигимиз ҳеч кимга берк эмас”, дейди партия раиси.
LiveБарчаси