NASA янги галактикани кашф қилди
Бу қизиқ
−
31 Май
10189NASA’нинг Жеймс Уэбб космик телескопи анча узоқда жойлашган “Космик шафақ" деб номланган галактикани кашф қилди. Бу ҳақда NASA’нинг ахборот нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, охирги икки йил давомида олимлар NASA’нинг Жеймс Уэбб космик телескопи ёрдамида “Космик шафақ” деб аталган коинотнинг узоқда жойлашган ўрнини ўрганган. Галактика ҳайратланарли даражада ёрқин ва кенглиги 1600 ёруғлик йилига тенг.
Таъкидланишича, “Космик шафақ” катта портлашдан кейинги бир неча юз миллион йил ичида биринчи галактика сифатида пайдо бўлган. Ушбу галактика коинот жуда ёш бўлганида газлар, юлдузлар ва қора туйнуклар қандай ўзгарганлиги ҳақида муҳим маълумот беради. Бу ҳайратланарли натижа келажакда коинот қандай пайдо бўлганини англашга катта ёрдам бериши мумкин.
“Галактиканинг ўлчами ёруғликнинг катта қисмини осмондаги ўта массив қора туйнук устига тушадиган материал эмас, балки кўп сонли ёш юлдузлар ҳосил қилишини аниқ исботлайди”, дейди Гарвард профессори ва астрономия кафедраси мудири Даниэль Эйзенштейн.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь