Нарпайдаги МТМлар ҳолати ўрганилди. 2 та бошқарма ходими ва 9та МТМ мудираси бўшатилди
Жамият
−
10 Июль 2019
6291Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги мактабгача таълим ташкилотларини ўрганиш ва методик ёрдам кўрсатиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги маълумот берди.
“Самарқанд вилояти, Нарпай тумани мактабгача таълим тизимидаги муаммолар, мактабгача таълим ташкилотларидаги камчиликлар ва бошқа бир қатор эътирозлар ҳақида ОАВда маълумот берилган эди.
Шу муносабат билан, маълум қиламизки Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 28 июндаги 262-Х-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 1-3 июнь кунлари Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари Юлдашев М.А. бошчилигидаги вазирлик ходимларидан иборат гуруҳ томонидан текширув ўтказилди.
Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Нарпай туманида 3-6 ёшли болалар сони 16 145 нафарни ташкил этиб, шундан 5 287 нафари (32,7 фоиз) 104та мактабгача таълим ташкилотларига (56та давлат, 47та оилавий ва 1та ДХШ асосида нодавлат) қамраб олинган.
Нарпай туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:
Таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш йўналишида.
Айрим МТТларда йиллик иш режа ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаган, аксарият МТТларининг иш режалари бир хил мазмунда ишлаб чиқилган ҳамда йиллик иш режаси ижроси таъминланмаган. Шунингдек, иш режа асосида педагогик кенгашлар ўтказилмаган ва ҳоказо.
Моддий техника базасининг ҳолати:
Нарпай туманидаги мавжуд 56та давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 12таси 2014-2017 йиллар давомида инвестиция дастурлари доирасида таъмирланган.
2018 йилда Инвестиция дастури доирасида 3та МТТ (№1,13,65) учун 6 млрд. 707 млн. сўм, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 2та МТТ (№12,14) учун 4 млрд. 227 млн. сўм маблағ ажратилиб, унинг ҳисобига ушбу МТТлар янгидан қурилиб топширилди.
Давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат секторини ривожлантириш:
Шунингдек, 2019 йилда давлат-хусусий шериклик асосида қуввати 320 ўрин бўлган 4та, 1300 ўринли 52та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш режалаштирилган.
Текширув натижаларига кўра, ушбу қоидабузарликларни содир этган масъул шахслар лавозимидан озод этилди.
Ушбу рўйхатда Мактабгача таълим ҳудудий бошқармасининг икки бўлим бошлиғи, 9та МТТ мудиралари, 6та хўжалик мудирлари бор. Шунингдек, 6 МТТ мудираларига нисбатан ойлик маошнинг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь