Нариман Григоряннинг қотили қўлга олинди – прокуратура

Жамият

image
Нариман Григоряннинг вафоти юзасидан янги маълумотлар пайдо бўлди north_east

Нариман Григоряннинг вафоти юзасидан янги маълумотлар пайдо бўлди

Жорий йилнинг 14 январь куни вақтинча яшаган уйидан жасади топилган машҳур дизайнер Наримон Григоряннинг қотили аниқланиб, қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси маълум қилди.

"Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида Н.Алимджановнинг қотили аниқланиб, айб эълон қилинди ва унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси  қўлланилди", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни соат тахминан 11:50 ларда, 1985 йилда туғилган, “Григорян Нариман” ХК дизайнери Нариман Февзиевич Алимджановнинг мурдаси, вақтинча яшаб келган Яшнобод тумани, Чигил кўчаси, 42А-уй, 7-хонадонда қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 14.01.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Наримон Григорян

Баҳолаганлар

1232

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар