Нариман Григоряннинг вафоти ҳақида расмий баёнот берилди

Маданият-санъат

image

Аввалроқ, тошкентлик таниқли дизайнер Нариман Григорян кеча, 14 январь куни қотиллик қурбони бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ушбу қотиллик юзасидан QALAMPIR.UZ’га расмий маълумот берди. 

Қайд этилишича, бугун, 14 январь куни соат 11:50 ларда Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Яшнобод тумани, Чигил кўчасида жойлашган хонадоннинг меҳмонхонасидан, ушбу хонадонда ижарада  истиқомат қилиб келган 1985 йилда туғилган А.Н. (Нариман Григорян)нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Яшнобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига олиниб, малакали терговчиларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қотиллик Нариман Григорян

Баҳолаганлар

2903

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг