Нариман Григоряннинг вафоти юзасидан янги маълумотлар пайдо бўлди
Маданият-санъат
−
15 Январь 2020
71812Аввалроқ, тошкентлик таниқли дизайнер Нариман Григоряннинг жасади жорий йилнинг 14 январь куни қотиллик аломатлари билан Яшнобод туманидаги ижарада яшаб келаётган уйи меҳмонхонасида топилган ҳақида хабар берган эдик. Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан ҳам тасдиқланди.
Маълумотларга қараганда, Нариман Григорян уч кун аввал ўлдириб кетилган. Буни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмийлари тасдиқламоқда. Дизайнернинг Instagram’даги саҳифасига эса унинг жасади топилишидан икки кун аввал сурат жойланган.
Қайд этилишича, кеча, 14 январь куни соат 11:50 ларда Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Яшнобод тумани, Чигил кўчасида жойлашган хонадоннинг меҳмонхонасидан, ушбу хонадонда ижарада истиқомат қилиб келган 1985 йилда туғилган Нариман Григоряннинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Яшнобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига олиниб, малакали терговчиларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Нариман Григорян “Todes” гуруҳининг илк таркиби собиқ аъзоси, халқаро рақс танловларида Ўзбекистон номидан қатнашадиган ягона ҳакам эди.
Нариман Григорян Ўзбекистонда санъат соҳаси вакиллари орасида тан олинган ва танилган дизайнерлардан бири эди. Мамлакатнинг энг машҳур аёл санъаткорлари дизайнер билан ҳамкорлик қилиб келган.
У бир неча бор мода оламидаги мукофотларни ҳам қўлга киритган. Тошкент NG бутиклар тармоғига ҳам асос солган.
LiveБарчаси