Наоя Иноуэ кореялик рақибини нокаутга учратди

Спорт

image

Супер енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ кореялик Ё Жун Кимни мағлуб этди ва камарларини ўзида сақлаб қолди.

Бугун, 24 январь куни Япония пойтахти Токио шаҳрида ташкил этилган бокс оқшоми марказий жангида супер енгил вазн тоифасида мутлақ Жаҳон чемпиони япониялик Наоя Иноуэ кореялик Ё Жун Кимни 4-раунддаёқ нокаутга учратиб, ғалаба қозонди. Шу тариқа, Наоя барча камарларини яна ўзида сақлаб қолди. Бу енгилмас боксчининг 29-жангидаги 29-ғалабаси бўлди. Ғалабаларнинг 26 таси нокаут эвазига қайд этилган. Кореялик боксчи эса фаолиятидаги 3-мағлубиятини қабул қилиб олди.  

Маълумот ўрнида, дастлаб, Иноуэнинг рақиби австралиялик боксчи Сэм Гудман бўлиши керак эди. 2024 йилнинг 24 декабрида бўлиб ўтиши керак бўлган жанг Гудманнинг қошидан олган жароҳати сабаб, 2025 йилнинг 24 январига кўчирилган эди. Аммо у жангга бир неча кун қолганида яна жароҳат олганини ва бу тўқнашувда иштирок этолмаслигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Наоя Иноуэ ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев билан жанг қилишга рози бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэ Ё Жун Ким

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг