Намойишларга сабаб бўлган қонун лойиҳаси парламентда рад этилди
Олам
−
10 Март 2023
6717Бугун, 10 март куни Грузия парламенти аъзолари мамлакатда кескин норозиликларга сабаб бўлган “Хорижий таъсир агентлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда рад этди. Бу ҳақда қонун чиқарувчи орган сайтида маълум қилинди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси қабул қилинишига 35 нафар депутат қарши овоз берган. Парламент спикери Шалва Папуашвили овоз бериш натижаларини эълон қилиб, ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини айтган.
Парламент йиғилиши билан параллел равишда парламент биноси яқинида митинг бўлиб ўтган. Намойишчилар депутатларнинг оммавий норозиликларга сабаб бўлган қонун лойиҳасини рад этиш қарорини олқишлаган.
Бундан олдин, иқтидордаги “Грузия орзуси” партияси фракцияси раҳбари Мамука Мдинарадзе йиғилишда парламентдаги кўпчилик иккинчи ўқишда хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши овоз беришини айтган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун лойиҳаси парламентда кўриб чиқилаётганда депутатлар муштлашиб кетган эди. Кейинчалик қонун парламент муҳокамасидан ўтгач, кўплаб фуқаролар намойишга чиққан эди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларни сув пуркагичлар ва кўзни ёшлантирувчи газ ёрдамида тарқатиб юборишга уринганди. “Грузия орзуси – Демократик Грузия” партияси намойишлар фонида парламентдан чет эл агентлари ҳақидаги қонун лойиҳасини чақириб олишга қарор қилганди. Бироқ бунга қарамасдан, мухолифат намойишларни давом эттиришга чақирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь