Грузия мухолифати намойишларни давом эттирмоқчи

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, “Грузия орзуси – Демократик Грузия” партияси бугун, 9 март куни кўплаб норозилик намойишларидан сўнг хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳаcи парламентдан чиқарилганини эълон қилган эди. Бироқ мухолифатдаги партиялар ҳали ҳам намойишларни давом эттиришга чақирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, мухолифат етакчилари намойишлар бугун соат 19:00 да давом этишини айтган. Хусусан, “Дроа” партияси вакили Гига Лемонжала ҳукуматдан қонун лойиҳасини расман денонсация қилиш ва намойишлар чоғида қўлга олинганларнинг ҳаммасини озод этиш талаб қилинаётганини айтган.

“Норозилик нафақат қонун лойиҳаси, балки “Грузия орзуси”нинг руспараст табиати ҳақида. Уларга ҳам, уларнинг сўзларига ҳам ишонч йўқ”, дейди Дроа асосчиси Елена Хоштария Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Грузия парламенти хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллагани мухолифат, фуқаролик фаоллари, шунингдек, оддий фуқароларнинг жиддий норозилигига сабаб бўлган эди. Тбилисида минглаб кишилар норозилик намойишларига чиққан эди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларни сув пуркагичлар ва кўзни ёшлантирувчи газ ёрдамида тарқатиб юборганди. Икки кун давом этган норозилик намойишларида 130 дан ортиқ одам ҳибсга олингани, 60 нафар полициячи яралангани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия намойиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг