Наманганнинг собиқ ҳокими вафот этди
Жамият
−
04 Октябрь 2023
18761Бугун, 4 октябрь куни Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Тўлқин Жабборов узоқ давом этган хасталикдан сўнг 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълумот учун, Тўлқин Отахонович Жабборов 1996-2004 йилларда Наманган вилоятига раҳбарлик қилган. 2000-2005 йилларда эса Олий Мажлис депутати сифатида фаолият юритган.
Қайд этилишича, унинг раҳбарлик йилларида вилоятда қурилиш соҳасида кўплаб ишлар амалга оширилган. Хусусан, Наманган шаҳридаги машҳур фаввора, “Паҳлавон” спорт мажмуаси фойдаланишга топширилган.
“Темир йўл қаршисидаги ажойиб меъморчилик анъаналарига хос услубда қад ростлаган фаввора ҳозир ҳам шаҳар кўркига кўрк қўшиб турибди. “Навбаҳор” футбол жамоаси ўз тарихида ягона бўлиб турган Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин”, деб ёзади вилоят ҳокимлиги.
Шунингдек, у вилоят аграр соҳасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда, хусусан техника паркларини янгилаб, замонга мослаштиришда ўз ҳиссасини қўшган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь