Намангандаги “заправка”да машина ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 3 декабрь куни Наманган вилояти Поп туманидаги “заправка”да “Нива” русумли машина тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 3 декабрь куни Наманган вилояти Поп туманидаги “Чинор” маҳалласида жойлашган МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида “Лада Нива” автомобили ёнлаётгани ҳақида соат 18:06 да ФВБга хабар келиб тушган. Хабарга кўра, соат 18:12 да ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, аланга соат 18:19 да тўлиқ бартараф этилган.

“Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган шахслар йўқ”, дейилади хабарда.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин сабаби ва келтирилган зарар ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги маҳалла ичида ҳаракатланган Spark йўл четида тўхтаб турган Epica’га бориб урилиши оқибатида автомобиллар ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

заправка ёниб кетди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг