Тошкентда Spark Epica’га урилиши оқибатида машиналар ёниб кетди
3-саҳифа
−
25 Ноябрь
2346Кеча, 24 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги маҳалла ичида ҳаракатланган Spark йўл четида тўхтаб турган Epica’га бориб урилиши оқибатида автомобиллар ёниб кетди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 23:58 да Мирзо Улуғбек тумани Шўртепа 2-тор кўчасида автомобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 00:03 да етиб бориб, ёнғин соат 00:07 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
“Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Lacetti русумли транспорт воситаси ёниб кетганди. Ёнғин оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган.