Наманганда яна 7 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Наманган вилоятда 24 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун,17 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Бугун Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайганларнинг 2 нафари Россиядан Қозоғистон орқали келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Соғайганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (3 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафардан Наманган ва Янгиқўрғон туманларидан). Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг кичиги 15 ёш.

Маълумот учун, вилоятда шу пайтга қадар 207 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 214 нафарга етди. Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2254 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача коронавирус юқтирганлар сони 2762 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 12 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг