Наманганда уйида “гашиш” сақлаган шахс қўлга олинди (видео)
3-саҳифа
−
20 июл 1412 1 дақиқа
Наманган вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбир давомида қарийб 39 грамм гашиш сақлаган ва сотишга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Давлатобод тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида туманда яшовчи фуқаро гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ушланган. У шартли харидорга 1 млн 200 минг сўм эвазига 4,95 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган пайтда қўлга олинган.
Шундан сўнг гумонланувчининг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Тинтув жараёнида унинг уйидан яна 4 бўлак ҳолда умумий оғирлиги 34,41 грамм бўлган “гашиш” топилиб, белгиланган тартибда далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сақлаш ва тарқатишда гумонланаётган икки нафар шахс қўлга олинган эди.
Live
Барчаси