Наманганда тиши синган ўқувчини педагоглар урмаган бўлиб чиқди

3-саҳифа

image

 

Аввалроқ, Наманган вилоятининг Наманган туманидаги 30-мактабда ўқийдиган ўқувчини устозлари уриб, тишини синдиргани ҳақида видеолар тарқалган, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатни ўрганаётганини билдирганди. Ўрганишлар натижасида педагоглар ўқувчини урмагани аниқланди. Бу ҳақда бошқарма хабар берди.

Ўрганишлар натижасида жорий йилнинг 28 январь куни мактабдаги 11-синф ўқувчисининг мактаб ҳовлисида ахлоқсиз ҳамда ножўя хатти-ҳаракати юзасидан жисмоний тарбия фани ўқитувчиси тартибга чақиргани, ўқувчи педагогга қўл кўтармоқчи бўлгани ва кириш эшигига юзи билан урилгани аниқланган.

Билдирилишича, ўқувчи мактаб ички назоратига олинган бўлиб, у кўп дарс қолдирувчи тарбияси оғир ўқувчи ҳисобланади. 2024 йил 4 март куни вояга етмаган ўқувчи мактаб ҳудудида муштлашиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этгани сабабли унинг онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 1 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Юқоридаги ҳолат бўйича ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ноябрь ойида Тошкентдаги мактабда ўқувчининг бурни уриб синдирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган ўқувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг