Наманганда ўқитувчилар ўқувчининг тишини уриб синдиргани айтилмоқда
3-саҳифа
−
29 Январь
4640Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Наманган туманидаги 30-мактабда ўқийдиган ўқувчини устозлари уриб, тишини синдиргани ҳақида видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Видеода 11 синф ўқувчисининг мурожаати тасвирланган бўлиб, унда кеча, 28 январь куни бола уч ўқитувчи томонидан хонага олиб кирилиб, калтаклангани айтилган. Оқибатда ўқувчининг тиши синган.
Айни дамда ушбу мактаб ўқувчиси шифохонада эканлиги айтилмоқда.
Бошқармага кўра, мазкур ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси, туман ҳокимлиги ва "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази вакиллари томонидан ўрганилмоқда.
“Ўрганиш якунига кўра батафсил маълумот берилиши билдирилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ноябрь ойида Тошкентдаги мактабда ўқувчининг бурни уриб синдирилганди.
LiveБарчаси
17 Февраль