Наманганда шифокор калтакланди

Жамият 7276
image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида юз берган жанжал видеоси тарқалганди. Унда 25-30 ёш атрофидаги йигит катта ёшли шифокорни калтаклаётгани тасвирланган. Мазкур ҳодиса бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти маълумот берди.

Кеча, 6 февраль куни соат 10:30 ларда, 22 ёшли А.К, Чуст туманида жойлашган 46-сонли оилавий поликлинкасида бўла туриб, жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, поликлиникада бўлим мудири лавозимида ишловчи 59 ёшли Х.Л. билан ўзаро гап тортишиб, унинг юз қисмига қўли билан уриб, юз ва бурун қисмига тан жарохати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди (безорилик)билан жиноят иши қўғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 270
Рейтинг: 3
t
×