Наманганда Nexia-2 ҳайдовчиси икки кишини уриб юборди

3-саҳифа

image

Наманганда 25 ёшли ҳайдовчи икки пиёдани уриб юбориши оқибатида улардан бири вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди. 

Кеча, 24 май куни соат 22:45 ларда Давлатобод тумани И.Каримов кўчасида 1998 йилда туғилган фуқаро Nexia-2 машинасини бошқариб кетаётиб, йўлдан ўтаётган 1999 ва 2002 йилда туғилган пиёдаларни уриб юборган. 

Ҳодиса оқибатида пиёдалар оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай улардан бири вафот этган. Аммо бошқарма уларнинг айнан қайси бири вафот этганини очиқламаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 2004 йилда туғилган ҳайдовчи С.Х. Damas автомашинасида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 14 ёшли икки нафар ўқувчи қизни уриб юборганди. Шундан сўнг ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўқувчи қизлардан бири вафот этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг