Наманганда тадбиркорлар бюджетга 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди
Crime
−
16 September 1457 1 minute
Наманган вилоятида 2 миллиард сўмдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда бугун, 16 сентябрь куни Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган вилоятининг Чортоқ туманида ўтказилган назорат тадбирида якка тартибдаги тадбиркор У. М. га қарашли сув насослари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 1 миллиард 604 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош этилган.
Бу каби ҳолат ушбу туманда фуқаро У. Ф. га қарашли сув насосларида ҳам қайд этилган. Ушбу қоидабузарлик оқибатида, электр таъминот корхонасига 433,6 миллион сўмлик зарар етказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган эди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September