Олмалиқда Damas уриб юборган қизлардан бири вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан 9 кун ўтиб ўқувчи қизлардан бири шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, бугун, 24 май куни ЙТҲ иштирокчиларидан бири, 2009 йилда туғилган М.Й. (мактаб ўқувчиси) олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 2004 йилда туғилган ҳайдовчи С.Х. бошқарувидаги Damas автомашинада 21-мактаб қаршисидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 14 ёшли икки нафар ўқувчи қизни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган эди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made