Наманганда масъуллар “котел” учун берилган пулни чўнтагига урди

3-саҳифа

image

Наманган вилояти Давлатобод туманида таълим муассасаларига иситиш қозонлари етказиб бериш учун ажратилган 1 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Давлатобод тумани ММТБ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктиргани аниқланган.

Улар таълим муассасаларига иситиш қозони етказиб бериш бўйича тузилган шартномага кўра “ABS” русумли иситиш қозонларини сотиб олиши лозим бўлган. Бироқ амалда “LES” русумли иситиш қозонлари харид қилинган. Оқибатда 1 млрд сўм бюджет маблағи ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари томонидан 158,7 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг