Наманганда Gentra каналга тушиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 11 май куни Наманган вилоятининг Янги Наманган туманидан оқиб ўтувчи каналга Gentra автомобили тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 21:12 да Наманган вилояти ФВБга Янги Наманган тумани “1-Ахсикент” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Наманган каналига Gentra русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳайдовчи ва автомобилни каналдан чиқариб олган.

Ҳайдовчи ўзининг хавфсизлиги учун тушиб кетган автомашинасининг устига чиқиб олган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида VAZ-2106 русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа тушиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Gentra

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг