Наманганда Damas ёниб кетди
3-саҳифа
−
03 Июль 2023 5604 1 дақиқа
Наманган вилояти Давлатобод туманида Damas автомобилида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 3 июль куни соат 10:13 да Наманган вилояти Давлатобод тумани “Тўқувчи” МФЙ Косонсой кўчасида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида Damas русумли автомобилда ёнғин юзага келган.
“Ёнғинни ўчириш учун 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:19 да қуршаб олинган ва соат 10:23 да ўчирилган”, дейилади хабарда.
Айтилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь
16 Ноябрь
Иорданияда Telegram блокланди
16 Ноябрь