Наманганда чегарадан 9 кг “гашиш” олиб ўтган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали 9 кг 702 гр “гашиш” ва қиймати 3,2 млрд сўмдан ортиқ бўлган кучли таъсир қилувчи дори воситалари олиб кирган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Чегара қўшинлари, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Божхона бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Учқўрғон туманида яшовчи 1975 йилда туғилган шахс “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Уйчи тумани “Янгиер” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисми орқали Қирғиз Республикасидан Ўзбекистонга ноқонуний равишда кириб келган вақтида тўхтатиб қолинган.

Мазкур шахс текширилганида, унинг ёнида бўлган сумка ичида 9 кг 702 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 1-қисми ва 246-моддаси (Контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаро Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали Янгиқўрғон тумани ҳудудига контрабанда қилинган, тахминий қиймати 3,2 млрд сўмдан ортиқ бўлган 24122 дона “Регапен” ва 4880 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда 45 турдаги жами 61287 дона контрафакт дориларни қабул қилиб олиб, кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.

Шундан сўнг, ушбу дори воситаларини буюртма қилган шахслар ва курьерларни аниқлаш юзасидан тезкор тадбир давом эттирилган. Натижада Наманган шаҳри ва Косонсой туманида яшовчи 5 нафар фуқаро аниқланиб, улар ҳақиқатдан ҳам кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва контрафакт дориларни Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона водийси вилоятларида сотиш билан шуғулланишлари маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда нарколаборатория ташкил қилган 3 нафар шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган гашиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг