Наманганда аттракцион ёш болани қисиб қолди
Жамият
−
07 Июнь 2022
11111Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Наманган шаҳрида Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида 2022 йил 3 июнь куни соат тахминан 11 ларда “Велотрек” аттракционида содир бўлган ҳодиса тўғрисида видеоролик тарқалди. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ушбу ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдирди.
“Наманган гуллар байрами 2022” тадбири муносабати билан жорий йилнинг 30 майида Бобур боғи ҳудудида ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида якка тартибдаги тадбиркор Х.А.га тегишли “Велотрек” аттракциони бўйича маълумотнома расмийлаштирилган ҳамда ушбу аттракциондан саноат хавфсизлиги талаблари ва "Аттракционлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари"га риоя қилган ҳолда фойдаланиш, уни эксплуатация қилувчи оператор ходимларни ўқитиш зарурлиги тўғрисида ёзма кўрсатма берилган ва тадбиркордан аттракционни ўзбошимчалик билан ишлатмаслик тўғрисида тилхат олинган.
Шунга қарамасдан, тадбиркор ўзига тегишли “Велотрек” кўчма аттракционини тегишли ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан ишлатган. 3 июнь куни фуқаро М.М. “Велотрек”да ўтирган дўстини ўзи учирмоқчи бўлиб аттракционда қоқилган.
Махмудов Муҳамаджонга жиддий шикаст етмаган, унга ўз вақтида ёрдам кўрсатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь