Наманганда 5 млрд сўмдан кўпроқ қийматдаги электр энергияси ўғирланди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида энергия ресурсларидан 61 ҳолатда ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабар берди. 

Аниқланишича, ушбу ҳолатлар бўйича зарар 5 миллиард 70 миллион сўмни ташкил этган.

Хусусан, Чортоқ туманида жойлашган "Ч.М.В." МЧЖда электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиши натижасида 1 млрд 683 млн сўмлик электр энергияси ўғирланган. Тўрақўрғон туманида эса "С.С.М." МЧЖ ўзбошимчалик билан электр тармоғига ноқонуний уланиб, давлат манфаатларига 319,9 млн сўмлик зарар келтирган.

"Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди", дейилади бу ҳақдаги хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги метан "заправка"да  37,5 млрд сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланганди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

электр энергияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг