Наманганда 3 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди
3-саҳифа
−
26 Апрель
7650Бугун, 26 апрель куни Наманган вилоятининг Уйчи туманида 3 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 16:15 да 112 қисқа рақами орқали Уйчи туманининг “Хўжаобод” МФЙда яшовчи фуқаро 2022 йилда туғилган ўғли назоратсиз қолдирилиши оқибатида яшаш уйидаги ҳожатхонага тушиб кетгани юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берган.
Хабарга асосан қутқарувчилар айтилган манзилга етиб борган ва олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида бола ҳожатхонадан соғ-саломат чиқариб олиниб, ота-онасига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 1 ёшли қиз ҳожатхонага тушиб кетганди. ФВБ қутқарувчилари махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизалоқни олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолганди.
LiveБарчаси