Наманганда 1,7 млрд сўмлик “свет” ўғирланди
3-саҳифа
−
11 Март
2947Наманган вилоятида 1,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган масъулияти чекланган жамият фош этилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган назорат тадбирида Чуст туманида жойлашган “А.Т.” масъулияти чекланган жамияти электр қурилмаларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 1 млрд 703 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлган.
“Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилганди.
LiveБарчаси