Наманганда ҳоким ўринбосари 28 ёшда вафот этди

3-саҳифа

image

Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Қаюмов 23 февраль куни 28 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, у нафас етишмовчилиги сабабли Республика кўп тармоқли шошилинч тиббий ёрдам маркази Наманган филиалида ҳаётдан кўз юмган.

Маълумот учун, Абдурасул Қаюмов 1995 йил Наманган шаҳрида туғилган. 2018 йил Малайзия Лимкоплинг ижодий технология университетини тамомлаган.

У 2022 йил 16 август куни Давлатобод туман ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Бунга қадар туман ҳокимлиги инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким ўринбосари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг