Сенат қарори билан Наманган ва Хонобод шаҳарлари ҳудуди кенгайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати йигирма учинчи ялпи мажлисида Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари, шунингдек, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. 

Бунга кўра, Наманган шаҳрининг марказий қисми ва асосий кўчалари шаҳарнинг Бош режасига асосан қайта қурилиши натижасида кейинги йилларда шаҳарга туташ бўлган қўшни Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари ҳудудларидан жами 1 минг 39 гектар ер майдонларига шаҳар марказида уй-жойлари бузилишга тушган аҳоли учун янги турар жой мавзеларини барпо этиш учун ажратиб берилди. Мазкур ҳудудлардаги аҳоли ва ўзини-ўзи бошқариш органлари маъмурий бошқарув тизими бўйича Наманган шаҳрига бўйсинувчи бўлгани ҳолда, ер майдонлари ҳозирга қадар туманлар ҳудудига тегишлидир. Бу эса ўз навбатида коммунал хизматлар кўрсатиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўллар ва коммуникацияларни қурилишида бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Шунингдек, таклиф этилаётган ўзгариш натижасида Наманган шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш ва аҳолига қулай шароит яратиш, жумладан, шаҳар ҳудудига ўтказилаётган ер майдонларида янги турар жой комплекслари, ижтимоий ва маданий-маиший объектлар, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши ҳамда муҳандислик коммуникацияларини янада ривожлантириш режалаштирилган.
Шу сабабли, Наманган шаҳри таркибига Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманларининг жами 3 минг 665 гектар ер майдонини Наманган шаҳри таркибига ўтказиш назарда тутилмоқда.

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига 1972 йилда асос солинган бўлиб, аҳолиси 41 минг кишини, умумий ер майдони 23 квадрат километрни ташкил этади. Бугунги кунда Хонобод шаҳри ҳудуди кичиклиги сабаб ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этишга етарлича имкон берилмаяпти.

Шу боис, Қўрғонтепа туманидаги тўртта – "Султонобод", "Хонобод", "Ш.Рашидов" ва "Авазматов" мавзеларида жойлашган жами 1 минг 284 гектар ер майдонини Хонобод шаҳри таркибига ўтказилиши шаҳар аҳолисига қулай шароит яратади. Бу эса шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошишига хизмат қилади.

Таъкидланганидек, мазкур чегараларини ўзгартириш ҳудудларнинг янада тараққий этишига хизмат қилади.

Масала сенаторлар томонидан маъқулланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий Мажлис Сенати Наманган Хонобод

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг