Надаль ва Шаповалов можаросига нима сабаб бўлди?

Спорт

image

Жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси испаниялик Рафаэль Надаль Австралия очиқ чемпионатининг чорак финалида Денис Шаповалов билан юзага келган вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Иккинчи сетдан кейин бутунлай чарчаб қолдим. Бу кун жуда оғир бўлди, чунки ҳаво жуда иссиқ эди. Мен бунга тайёр эмасман. Аввалига ҳаммаси яхши ўтди. Денисдек рақибга қарши ўйнаш қийин. Биринчи ва иккинчи сетда имкониятларим бор эди ва улардан унумли фойдаландим. Дам олиш жуда муҳим. Мен энди 21 ёшда эмасман. Аммо ўзимни жисмонан яхши ҳис қиляпман”, дейди Надаль учрашувдан сўнг.

Гап шундаки, Шаповалов иккинчи сетда минора ҳаками Карлос Бернардесга рақиб кўпроқ дам олаётгани ҳақида шикоят қилди. Шунингдек, Рафа ўйинга тайёр эмаслиги ва уни огоҳлантириш кераклигини айтди. Надаль эса вазиятни тартибга солиш учун Шаповаловга яқинлашди ва ҳолатни тушунтирди. Шундан сўнг, 22 ёшли канадалик бироз хотиржам бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра ғолиби ҳисобланган Надаль 4 соат 10 дақиқа давом этган қийин баҳсда Шаповалов устидан 3:2 (6:3, 6:4, 4:6, 3:6, 6:3) ҳисобида зафар қучиб, ярим финалга йўл олди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Теннис Надаль Aus Open Шаповалов

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг