Надаль АО финалига йўл олди

Спорт

image

Австралия очиқ чемпионатида олтинчи рақам остида сараланган испаниялик теннисчи Рафаэлб Надал италиялик Маттео Берреттини устидан 6:3, 6:2, 3:6, 6:3 ҳисобида зафар қучиб, финалга йўл олди.

“Катта Дубулға” турнирларининг 20 карра ғолиби ҳисобланган Надаль 2 соат 55 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда 5 марта “эйс” амалга оширди ва 2 та қўш хатога йўл қўйди. Берреттини ҳисобида эса 14 та эйс ва 2 та қўш хато мавжуд.

Ўз фаолияти давомида олтинчи бор “Australian open” финалига чиққан Надаль Даниил Медведев (Россия, 2) – Стефанос ЦиЦипас (Греция, 4) учрашуви ғолиби билан куч синашади.

Маълумот учун, Австралия очиқ чемпионатининг амалдаги чемпиони жаҳоннинг биринчи ракеткаси, сербиялик теннисчи Новак Жокович ҳисобланади. Ўтган йилги финалда у Даниил Медведевни 7:5, 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Медведев Надаль Берреттини AO-2022

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг