Нью-Йоркни сув босди (видео)

Олам

image

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри кеча, 20 май куни кузатилган кучли бўрон ва жала оқибатида сув остида қолди, одамларни сув оқизиб кетмоқда. Бу ҳақда CBS News хабар берди.

Маҳаллий ОАВларга кўра, айниқса Brooklyn ва Queens ҳудудларида вазият мураккаблашган. Кучли ёғингарчилик сабаб айрим кўчалар бир неча дақиқада сув остида қолган. Одамлар ва автомобиллар сувга тўлган йўлларда ҳаракатланишга мажбур бўлган.

Queens Village ҳудудидаги Hempstead Avenue кўчасида автобус сув босган йўлдан зўрға ҳаракатланган. Fresh Meadows ҳудудидаги ҳайдовчилардан бири эса бурилишдан кейин машинаси деярли сувда қолиб кетганини айтган.

“Мен бирдан катта сув оқимига кириб қолдим. Машинамга нима бўлишини ҳам билмайман”, деган у.

Forest Park Golf Course яқинида яшовчилар кўчалар бир неча дақиқа ичида сувга тўлиб кетганини билдирган.

“Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Яна бир неча дақиқа ёмғир ёғса, вазият янада ёмонлашарди”, деган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Чристина Молона.

Ҳозирда ҳудудларда тозалаш ишлари давом этмоқда. Нью-Жерсининг айрим қисмларида эса дарахтлар ва электр узатиш линиялари қулагани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жала Нью-Йорк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг