МЮнинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди

Спорт

image

Кеча, 23 февраль куни Англия Премьер-лигасининг 27-тури доирасида “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Эвертон”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди. Шу орқали манчестерликларнинг бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи Майкл Кэррик қўл остида мағлубиятсиз серияси олти ўйинга етди.  

Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган сўнги учрашувда “Манчестер Юнайтед” сафарда “Эвертон”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни Бенжамин Шешко 71-дақиқада киритди.

Мазкур ғалабадан сўнг “қизил иблислар” 48 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Шу тариқа, “қизил иблислар” 6 та ўйинда 5 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этиб, барқарор натижа кўрсатмоқда.

Жамоа навбатдаги баҳсни жорий йилнинг 1 март куни ўз майдонида “Кристал Пэлас”га қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Кэррик 2026 йил январь ойида Рубен Аморим мураббийлик лавозимини тарк этганидан сўнг жамоанинг вақтинчалик бош мураббийига айланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Юнайтед” Премьер-лига Майкл Кэррик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг