МЮга янги бош мураббий тайинланди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Майкл Каррик клубнинг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 44 ёшли мутахассис “қизил иблислар” раҳбарияти билан мавсум  охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чеккан.
Майкл Каррик “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи сифатидаги илк учрашувини принципиал рақиб — “Манчестер Сити”га қарши дербида ўтказади. Учрашув жорий йилнинг 17 январь куни Англия Премьер-лигасининг 22-тур доирасида бўлиб ўтади. Баҳс Манчестер шаҳридаги “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтади.

Шу кунга қадар жамоани вақтинчалик равишда Даррен Флетчер бошқариб келган. Унинг раҳбарлигида “Манчестер Юнайтед” Премер-лигада “Бёрнли” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади, шунингдек, Англия Кубогида “Брайтон”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  “Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Рубен Аморим лавозимидан озод этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Юнайтед” “Манчестер Сити” Майкл Каррик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг