МЮ Рубен Аморимни истеъфога чиқарди

Спорт

image

Бугун, 5 январь куни “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Рубен Аморимни асосий жамоа бош мураббийи лавозимидан озод этишга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, “қизил иблислар” раҳбарияти Аморим билан хайрлашиш қарорини қабул қилган. Эндиликда клубнинг собиқ футболчиси Даррен Флетчер вақтинча бош мураббий вазифасини бажаради ва “Бёрнли”га қарши баҳсда жамоани бошқариб боради.

Маълумот учун, Рубен Аморим 2024 йил ноябрь ойида “Манчестер Юнайтед”га келиб қўшилган эди. У бунгача Лиссабоннинг “Спортинг” клубини бошқарган ва жамоа билан Португалия чемпионлигини қўлга киритган.

“Манчестер Юнайтед” ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 31 очко жамғарган ҳолда 6-ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Юнайтед” Рубен Аморим Даррен Флетчер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг