МЮга келиши кутилаётган Рангник қайси футболчилардан воз кечади? 

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” жамоаси таркиби 2022 йилнинг январь ойида бош мураббийликка Ральф Рангник келиши билан ўзгаришларга учраши мумкин. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, немис мутахассиси янги футболчилар билан шартнома имзолашдан аввал бир нечта ўйинчини сотиб юбориши керак. Шу сабабдан қишки трансферлар вақтида кам ўйин амалиётидан норози бўлаётган ярим ҳимоячи Донни Ван Де Бек ва дарвозабон Дин Хендерсон клубни тарк этиши мумкин.

Шунингдек, Жесси Лингард ҳам мавсум охирида “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландиялик футборлчи фаолиятини Лондоннинг “Арсенал” клубида давом эттириш вариантини кўриб чиқмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик. “Канонирлар” Доннига қизиқиш билдирган ва футболчининг ўзи ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб боришга тайёр. Ван Де Бек аллақачон “Қизил иблислар” раҳбариятидан ушбу трансферга ёрдам беришни сўраган

Маълумот учун, Ван Де Бек 2020 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед” билан беш йиллик шартнома имзолаган эди. Ҳозирда унинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

МЮ Донни Ван Де Бек Рангник Хендерсон Лингард

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made