“Арсенал” МЮ футболчисини сотиб олмоқчи

Спорт 1104
image

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Донни Ван Де Бек қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Чунки у манкунианликлар таркибида ўйин амалиётига эга эмаслигидан норози.

Нидерландиялик футборлчи фаолиятини Лондоннинг “Арсенал” клубида давом эттириш вариантини кўриб чиқмоқчи. “Канонирлар” Доннига қизиқиш билдирган ва у ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб боришга тайёр. Ван Де Бек аллақачон “Қизил иблислар” раҳбариятидан ушбу трансферга ёрдам беришни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 ноябрь куни “Манчестер Юнайтед” меҳмонда “Уотфорд”га қарши баҳс олиб борди ва 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Биринчи бўлимда иккита тўп фарқи билан ортда қолаётган Сульшер иккинчи тайм аввалида Доннини майдонга туширди. У 4 дақиқадан сўнг гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Бироқ жамоа сардори Гарри Магуайрнинг қизил карточкаси ўйин тақдирини ҳал қилди.

Маълумот учун, Ван Де Бек 2020 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед” билан беш йиллик шартнома имзолаган эди. Унинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 9
Рейтинг: 2.4
t
×